Уяли алоқа оператори абонент тўловисиз «Барча учун овозли почта» тақдим этди!

  •   DiMaX
  •  2546
  •  04.11.2020 15:52

Уяли алоқа оператори абонент тўловисиз «Барча учун овозли почта» тақдим этди!

Биз аввалроқ Mobiuz компаниясининг иккита – янги акция хусусидаги ҳамда битта хизматнинг арзонлашуви ҳақидаги хабарларини эълон қилган эдик. 27 октябрь куни эса мазкур оператор ўз абонентлари учун янги хизмат ва 100 фоизгача чегирма эълон қилган.

ЎҚИНГ: Шавкат Мирзиёев фармонига кўра, иккита уяли алоқа оператори хусусийлаштирилади

Ушбу уяли алоқа оператори бугун – 4 ноябрдан ўзининг барча абонентларида «Barcha uchun ovozli pochta» хизматидан фойдаланиш имконияти мавжудлигини маълум қилди.

Ушбу хизмат ёрдамида Сиз чақирилаётган абонент жавоб бермаса, банд бўлса, хизмат доирасидан ташқарида бўлса ёки абонент телефони ўчирилган бўлса, унга овозли хабар қолдиришингиз мумкин.

Ёқимли жиҳати – «Barcha uchun ovozli pochta» хизмати абонент тўловисиз тадқим этилади. Унда хабарни тинглаш ва шахсий саломлашишни ёзиб олиш ҳам нархланмайди.

Битта овозли хабарни ёзиб олишнинг нархи эса 240 сўмни ташкил этади. Ушбу хизмат тақдим этилишининг барча шартлари билан танишиш учун мана бу ҳавола ёрдамида оператор сайтига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Атиги 10000 сўмлик тариф режасида энди 3,5 ГБ интернет, 700 дақиқа ва 200 SMS берилади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!