Уяли алоқа оператори фақат 27 ва 28 май кунлари 80 фоизлик чегирма беряпти!

  •   DiMaX
  •  1076
  •  27.05.2021 13:29

Уяли алоқа оператори фақат 27 ва 28 май кунлари 80 фоизлик чегирма беряпти!

Beeline аввалроқ ҳар жума кунлари янги бонус, акция ва ноёб чегирмалар берилувчи «Жума Муборак» акциясини жорий этган эди. Мазкур компания ўз расмий сайти орқали икки кун давомида амал қилувчи чегирмаларни эълон қилди.

ЎҚИНГ: Бу оператор абонентлари энди уйдан чиқмасдан VISA картасини очишлари мумкин!

Хабарга кўра, фақатгина икки кун – 27 ва 28 май саналарида Beeline чиройли рақамларига 80 фоизлик чегирма тақдим этилмоқда. Бунда номинал қиймати 421 000 сўм, 1 263 000 сўм, 10 525 000 сўм, 21 050 000 сўм ва 31 575 000 сўмлик «олтин» рақамларни рақамларни чегирмали нархда олиш мумкин.

Арзонлатиб сотиш доирасидаги чегирмалар «ZO‘R» ёки «Status» тариф режаларидан бирига ЯНГИ уланишда амал қилади. Шошилинг, чиройли рақамлар сони чекланган, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Мобил операторни UZREPORT TV судга берди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!