Уяли алоқа оператори яна битта арзон тарифини ёпяпти

  •   DiMaX
  •  5141
  •  13.10.2020 15:36

Уяли алоқа оператори яна битта арзон тарифини ёпяпти

Beeline мобил алоқа оператори шу ойнинг бошида оммабоп тарифини, 12 октябрдан эса чексиз интернетли тўпламларини бекор қилган эди. Энди эса бу компания яна битта тариф режасини ёпаётганини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Кунлик ва ойлик махсус интернет-тўпламлар чиқди!

Билайн расмий хабарига кўра, жорий йилнинг 16 октябридан «Bayramga marhamat» тариф режасига янги уланишлар ҳам, бошқа тарифлардан ўтиш ҳам тўхтатилади. Айтиш керакки, бу тарифда ойлик абонент тўлови 9 900 сўмга тенг бўлиб, фақат ушбу тариф режасидагина амал қилувчи махсус тўпламлар ҳам ажратилган.

Шу билан бирга, «Bayramga marhamat» тарифидаги абонентларга хизмат кўрсатиш амалдаги шартларга асосан давом этади, дейилади хабарда. Демак, Beeline абонентлари мазкур тариф шартлари билан ушбу ҳавола орқали танишиб чиқиб, агар маъқул келса, ёпилмасидан олдин – 16 октябргача унга ўтиб олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Пулингиз қайтариб ҳам бериладиган «Kunlik» тариф режасини қарши олинг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!