Уяли алоқа операторлари яна Telegram учун чексиз трафик бера бошлашди

  •   DiMaX
  •  4588
  •  20.06.2020 11:50

Уяли алоқа операторлари яна Telegram учун чексиз трафик бера бошлашди

Россияда 2018 йилдан бери Telegram мессенжери расман блоклаб қўйилган эди. Ниҳоят, куни кеча Роскомнадзор ушбу тақиқни бекор қилди.

ЎҚИНГ: Интернетда қандай қилиб тўғри ва хавфсиз сўкиниш мумкин? Роскомнадзор буни мисоли билан кўрсатиб берди!

Шу муносабат билан, Россиядаги учли алоқа операторлари ўзларининг айрим тарифларига Telegram’дан чексиз фойдаланиш имконини ҳам қайтара бошлашди.

«Тинькофф Мобайл» бу борада биринчи бўлди – компания пресс-релизига кўра, Telegram яна лимитсиз мессенжерлар тўпламига киради. Мазкур пакетдан фойдаланаётган абонентларда жамланма ичида Telegram автоматик тарзда яна пайдо бўлади. Ойлик тўлови 49 рублни ташкил этувчи ушбу тўплами доирасида мазкур оператор WhatsApp, Telegram, Viber, Facebook Messenger, iMessage, TamTam ва Imo мессенжерларидан чексиз фойдаланиш имконини тақдим этади.

Яна маълум бўлишича, Yota тармоқларида Telegram трафиги 33 фоизга ошган. Энди шу ва бошқа Россия уяли алоқа операторлари ҳам мазкур мессенжер фойдаланувчиларига янада кўпроқ имкониятлар беришса керак.

Эслатиб ўтамиз, БМТ раҳбарияти ҳамда Европа Комиссияси ўз ходимларига юқоридаги айрим иловалардан фойдаланмасликни тавсия этган.

ЎҚИНГ: Смартфонингиздаги 19 та хавфли илова: Facebook, Messenger, Shareit...

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!