Уяли оператор оммабоп хизматининг нархини оширяпти

  •   DiMaX
  •  941
  •  12.06.2021 10:14

Уяли оператор оммабоп хизматининг нархини оширяпти

Хабарингиз борки, Beeline операторининг «OSON 10» тарифида МБ, дақиқа ва SMS’лар атиги 10 сўмдан нархланади. Шунингдек, яқинда у бир мегабайти атиги 1 сўм 47 тийинлик янги интернет-тўпламни ҳам чиқарган. Куни кеча эса...

ЎҚИНГ: «PLUS» тўпламлари: қўшимча дақиқалар, мегабайтлар ва SMS’лар олинг!

Яқинда UZREPORT TV телеканали мазкур компания устидан ариза билан судга мурожаат қилган эди. Оператор эса мазкур судлашувга сабаб бўлган хизматида абонентлар учун нархлар ошаётгани ҳақида хабар берди.

Унга кўра, 2021 йил 22 июндан бошлаб Beeline TV хизматидаги обуналарнинг нархлари қуйидагича бўлади:

  • «Milliy» (кунлик обуна) – 799 сўм/кунига;
  • «Ommabop telekanallar» (кунлик обуна) – 799 сўм/кунига ва «Ommabop telekanallar» (30 кунлик обуна) – 11 999 сўм/ойига;
  • «IVI» (30 кунлик обуна) – 11 999 сўм/ойига;
  • «Megogo» (30 кунлик обуна) – 11 999 сўм/ойига.

ЎҚИНГ: 24/7 онлайн бўлишни истаганлар учун ажойиб янгилик!

Компания сайтидаги Beeline TV хизмати саҳифасига қарасак, обуналарнинг ҳозирги нархлари бундан бирмунча арзон эканлигини кўрамиз:

Beeline TV хизматининг Фойдаланиш шартлари ва бу борада Кўп сўраладиган саволлар билан оператор сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: «Жума Муборак»: оператордан ҳар ҳафта янги бонус, акция ва ноёб чегирмалар!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!