«#UydaQoling» хизмати: Ucell 1000 дақиқа ва SMS, яна 100 мегабайтни бепул беряпти!

  •   DiMaX
  •  6985
  •  27.03.2020 18:17

«#UydaQoling» хизмати: Ucell 1000 дақиқа ва SMS, яна 100 мегабайтни бепул беряпти!

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, бу вазиятда аҳолига қулайликлар тақдим этиш борасида кўплаб ишлар қилинмоқда. Жумладан, уяли алоқа операторларимиз кўплаб ахборот ва таълим сайтларига киришни бепул қилиб қўйишган ва биз уларнинг тўлиқ рўйхатини эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Интернет ва телефон икки ойгача ўчмаслиги кимларга таллуқли?

Ucell оператори абонентларга исталган ҳолатда алоқада қолишлари учун қўшимча қулайликлар яратишда давом этмоқда. Компания расмий хабарига кўра, жорий йилнинг 27 мартидан 31 март санасигача (шу кунлари ҳам) операторнинг Prepaid тизими тариф режалари абонентлари «#UydaQoling» хизматига бепул уланишлари мумкин.

Мазкур хизматни фаоллаштириш бепул, фақат унга уланиш пайтида абонентнинг ҳисоби мусбат ҳолатда бўлса бас. «#UydaQoling» хизматидан фақат бир марта фойдаланиш мумкин; унинг амал қилиш муддати эса самарали фаоллаштиришдан бошлаб 30 кунга тенг.

Ушбу 30 кунлик муддат учун оператор қуйидаги бонуслар (лимитлар)ни бепул тақдим этади:

  • Тармоқ ичидаги чиқувчи қўнғироқлар учун 1 000 дақиқа;
  • Ўзбекистон бўйича 1 000 та чиқувчи SMS-хабар;
  • 100 мегабайт ҳажмида интернет-трафик.

«#UydaQoling» хизматига уланиш *464# USSD-сўрови воситасида амалга оширилади. Унинг шартлари билан батафсил танишиш учун эса мана бу ҳавола орқали тегишли саҳифага ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Коронавирус туфайли Ўзбекистонда яна бешта оммабоп телеканал очиқ режимда тарқатилади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!