Уйингизда ҳатто 5G база станциясидан ҳам кўпроқ нурланиш таратувчи жиҳозлар бор!

  •   DiMaX
  •  682
  •  28.06.2021 11:17

Уйингизда ҳатто 5G база станциясидан ҳам кўпроқ нурланиш таратувчи жиҳозлар бор!

Тобора ривожланиб бораётган 5G технологиясининг жорий этилишига қарши бўлганлар ҳам кўп , ҳаттоки коронавирус инфекциясининг тарқалишида ҳам 5G тармоғини айбловчилар бор. Бироқ унинг хавфи борасидаги тажриба кутилмаган натижани кўрсатган. Шунга қарамасдан...

ЎҚИНГ: «Коронавирусга ҳам 5G айбдор!» – кишилар алоқа антенналарини ёқиб, оператор ходимларига ҳужум қилишяпти

Бешинчи авлод уяли алоқани таъминловчи база станциялари (миноралари) ўзидан юқори даражали нурланиш таратиши борасида Хитой аҳолиси ҳам ваҳимага тушган. Саноат ва ахборот технологиялари вазирлиги берган расмий маълумотга кўра, бу мамлакатда ҳозир фаол бўлган 5G-смартфонлар сони 335 миллиондан ошган. Уларга хизмат кўрсатувчи 5G база станциялари сони эса 850 000 тага етиб қолган, яъни, Хитой ҳозир дунёдаги энг йирик 5G тармоғига эга.

Ваҳималарга жавобан China Telecom берган расмий баёнотга кўра, мазкур тармоқда тезликнинг ошуви база станциясининг узатиш қуввати кўтарилиши эвазига амалга оширилмайди. Шу сабабли, улардан таралаётган нурланиш бир квадрат сантиметрга 40 микроваттга ҳам етмайди. Бу эса ниҳоятда паст кўрсаткич бўлиб, ҳаттоки соч қуритадиган фен ва индукцион плиталар (ток печкалар) ҳам база станциясидан кўра кўпроқ нурланиш чиқаради.

Хитой муҳандислик академияси академиги Ву Хэцюань яқинда бўлиб ўтган China Unicom 5G Dialogue форумида таъкидлашича, база станциясигача бўлган масофани ўлчашга ҳам ҳожат йўқ. Уларда электромагнит тўлқинлари асосан горизонтал йўналишда тарқалади ва ҳаттоки 4G база станцияларидан кўра камроқ радиус ва пастроқ қувватга эга, деган мутахассис.

ЎҚИНГ: Мана, 5G тармоқларининг биринчи ва ҳақиқий хавфи!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.