Уйингизда оқ-қора суратлар борми? Уларга бир зумда ранг берамиз!

  •   DiMaX
  •  3190
  •  05.05.2020 18:27

Уйингизда оқ-қора суратлар борми? Уларга бир зумда ранг берамиз!

Ҳозирда фақатгина монохром суратга олувчи камералар деярли қолмаган, фақат профессионал сураткашлар учун тақдим этилганларини айтмаса. Лекин оқ-қора расмлар ҳар биримизнинг оилавий архивимизда бўлса керак.

ЎҚИНГ: Leica битта автомобиль нархида... оқ-қора камера тақдим этди!

Hi-Tech Mail.ru нашри шундай кўҳна расмларга «иккинчи ҳаёт бахш этувчи» – уларни рангли қилиб берувчи онлайн сервисларни синаб кўриб, натижаларини тақдим этган. Булар қуйидаги сайтлардир:

color.artlebedev.ru

algorithmia.com

9may.mail.ru

colorize.cc

Ушбу сервисларнинг ишлаш тамойили бир хил: исталган эски расмни смартфонингизда суратга олиб (ёки сканер ёрдамида рақамли шаклга ўтказиб), кейин унинг файлини юклайсиз. Сайтлар эса «сунъий идрок» технологиялари асосида уни рангли қилиб беради.

ЎҚИНГ: СЕНСАЦИЯ: Пентагон ҳақиқий НУЖлар акс этган учта видеоёзувни расман ошкор қилди!

Маълум бўлишича, Colorize ҳамда Algorithmia сервислари якуний фотосуратга ўз номини «сувли белги» тарзида туширади, қолганлари эса тоза расмнинг ўзини чиқариб беради. Мана, натижаларни ўзингиз таққосланг:

Кўриб турганингиздек, сервислар оқ-қора расмларни деярли бир хил даражада рангли қилиб беради. Улар орасида 9may.mail.ru ҳамда colorize тақдим этган суратларда аёлнинг юзига бир текис ранг берилганини таъкидлаш мумкин.

ЎҚИНГ: Бир ҳафтадаёқ оммалашган янги иловани сиз ҳам синаб кўринг!

Иккинчи тажрибада эса бу сервислар деталлари жуда кўп бўлган ва инсон акс этмаган расмни қанчалик «жонлантириши» текшириб кўрилган. Натижаларни солиштириб кўрамиз:

Агар сиз ҳам қадимий суратларнинг рангли вариантини яратиб қўймоқчи бўлсангиз, яхшиси, юқоридаги сервисларнинг ҳар бирида қилиб кўрганингиз маъқул – охирида қай бирида натижа яхши чиқса, ўшани сақлаб қўяверасиз.

ЎҚИНГ: Mug Life – ҳар қандай суратни «жонлантириб» юборувчи илова!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!