Уйингизда Wi-Fi тезлиги пастми? Экспертлар айбдорларни топишди!

  •   DiMaX
  •  2662
  •  26.03.2020 17:39

Уйингизда Wi-Fi тезлиги пастми? Экспертлар айбдорларни топишди!

Ҳозирги кунда кўпчилигимиз уйимизда Wi-Fi орқали интернетдан фойдаланамиз, аммо унинг тезлиги кўнгилдагидек бўлавермайди. Хусусан, коронавирус тарқалишининг олдини олиш чоралари доирасида кўпчилик уйда бўлгач, фойдаланувчилар сони ҳам ошган...

ЎҚИНГ: ИЛМИЙ ЁНДАШУВ: Wi-Fi яхши ишлаши учун роутерни қаерга ўрнатиш керак?

Буюк Британиянинг радиочастоталар регулятори – Ofcom мутахассислари фикрича, Wi-Fi воситасида ишлаётган интернетнинг тезлиги пасайишига... микротўлқинли печ сабабчи экан! Тадқиқотларда шу маълум бўлганки, «микроволновка»ни ишлатиш пайтида симсиз маълумот алмашиш тезлиги ёмонлашади.

Бундан ташқари, сигналга яна радио-энагалар, галоген чироқлар, симсиз (уяли) телефонлар, колонкалар, шунингдек телевизор ва мониторлар ҳам таъсир кўрсатар экан. Айниқса, ушбу жиҳозлар роутер яқинида жойлашган бўлса, тўлқин жуда пасайиб кетади, дейишмоқда мутахассислар.

Шунингдек, Ofcom экспертлари уйда Wi-Fi орқали интернет тезлигига таъсир кўрсатмаслик учун, қўнғироқларни уяли алоқа тармоғидан амалга оширмасликни тавсия этишган. Улар бунинг ўрнига стационар (симли) уй телефонидан ёки интернет орқали ишловчи мессенжерла воситасида гаплашган маъқул эканини айтишган.

ЎҚИНГ: Wi-Fi паролини Android-смартфон орқали аниқласа бўлади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!