“.UZ” миллий домени ҳудудида 65 000 тадан ортиқ домен номлари фаолият кўрсатмоқда

“.UZ” миллий домени ҳудудида 65 000 тадан ортиқ домен номлари фаолият кўрсатмоқда

Жорий йилда “.UZ” миллий домени ҳудудида 24.1 % ўсиш суръати кузатилган ва 23 482 тадан кўпроқ янги доменлар рўйхатга олинган. Шунингдек, улардан ўчирилган доменлар сони – 10959 тани ташкил этади. Якунланаётган йилда “.UZ” домени ҳудудида фаолиятда бўлган доменларнинг умумий сони – 65 000 тадан ортиқ домен номларини ташкил этади.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, 2018 йилда  “UZINFOCOM  ягона интегратори”  МЧЖнинг Рўйхатга олувчи сифатида домен номларини рўйхатга олиш бўйича фаолиятини тўхтатди. Ушбу қарор  “UZINFOCOM  ягона интегратори” МЧЖнинг .UZ доменида рўйхатга олувчилар ва Маъмурият ўртасидаги аниқ тақсимланган функцияга риоя этилиши, рўйхатга олувчиларнинг рақобатбардош тармоғини ривожлантириш, домен номларини рўйхатга олиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича хизматларни марказлашмаган тизимга ўтказиш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, рақобат муҳитини таъминлаш, домен номларини рўйхатга олиш бозорида кўрсатилаётган хизматларнинг сони ва сифатини ошириш ҳамда .UZ ҳудуди асосий реестрини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлашга кўмак беришини таъминлаши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: «Uzinfocom» доменларни рўйхатга олиш фаолиятини тўхтатди