«UzAutoMotors»га қарши кампания бошлаган блогер Ички ишлар бўлимига чақирилди

  •   DiMaX
  •  2662
  •  19.11.2020 14:29

«UzAutoMotors»га қарши кампания бошлаган блогер Ички ишлар бўлимига чақирилди

Кеча – 18 ноябрь куни блогер Умид Гафуровга Ички ишлар бўлимидан қўнғироқ бўлган ва «UzAutoMotors» компанияси Умид Гафуровнинг устидан ариза бергани маълум қилинган. Шундан сўнг блогер Ички ишлар бўлимига борган, деб ёзади Sof.uz.

ЎҚИНГ: Интернетдаги ишкал: ТАТУ талабалари блогердан узр сўрашди (+суратлар)

Блогернинг маълум қилишича, 20 октябрь куни блогер Инстаграм тармоғидаги саҳифасида жонли эфир қилган ва эфир давомида «UzAutoMotors» компанияси ҳамда машиналар нархини танқид қилган.

«20 октябрь куни Инстаграмда жонли эфир қилгандим. У эфиримда роса сўкингандим. Лекин аниқ бир шахсга қаратиб сўкинмадим, шунчаки умумий. Қизиғи, эфир оддий бошланган. 2-3 дақиқадан кейин шунча пайтдан бери бузилиб кетган асабларим туфайли сўкина кетдим. Менимча, барчага таниш вазият.

Орасида машина нархлари бўйича ҳам сўкинишларим бор эди. Машина нархларини «асоссиз танқид» қилибман. «УзАМ» шунга хафа бўлибди экан, мени жонли эфиримни дискка кўчириб, Ички Ишларга ариза ёзибди. Товба.

У ерга борганимдан кейин, менга Ички ишлар вазирлигидан телефон қилиб, мени асоссиз чақиришганини айтиб, узр ҳам сўрашди. Чунки мен эфир давомида маълум бир шахсга нисбатан сўкинмадим.

Хуллас, ниманидир баҳона қилишмоқчи экан УзАМ. Топган баҳонасини қаранг. Ёш болага ўхшайди. Бирор бир жиддийроқ нарса, деб ўйлагандим.

Шу вақт ичида менга жуда кўп жойдан қўнғироқ қилишди. Вазиятда ёрдам бермоқчи бўлган кўплаб дўстларим, блогерлар, канал админлари, депутатлар, Вазирлик ва ИИБга катта раҳмат!

Бу аризани ёзган «UzAutoMotors» юридик бошқармаси директори Р.Р. Шаймардоновга алангали саломлар.

Блогерларнинг жонли эфирини томоша қилиш шарт эмас. Иссиқ кабинетдан кўчага чиқинг, авто нархлари ҳақида халқнинг фикрини сўранг. Ҳаммасини номига ариза ёзишга умрингиз етмайди, ўртоқ Шаймардонов, ёки Шаймардоновга шу буйруқни берган бошқа одам…», деб ёзган блогер Умид Гафуров.

ЎҚИНГ: Дубайда қўлга олинган Instagram юлдузининг уйидан 37 миллион доллар пул ва 13 та люкс автомобил чиқди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!