Ўзбек дастурчилари 1-синфлар учун “Алифбе” электрон дарслигини ишлаб чиқишди

Ўзбек дастурчилари 1-синфлар учун “Алифбе” электрон дарслигини ишлаб чиқишди

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази дастурчилари 1-синфлар учун “Алифбе” электрон дарслигини яратишди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлигининг сайтида хабар берилди, деб Kun.Uz ёзмоқда.

Электрон дарсликнинг асосий вазифаси замонавий техника воситалари орқали билим олишдан иборат бўлиб, ундаги видео ва аудио роликлар қабул қилинаётган билимларни осон ўзлаштиришга ва ёдда сақлаб қолишига ёрдам беради. Ресурсда фойдаланилган ранг-баранг тасвирлар, ўйинлар, мусиқалар болаларнинг фанга бўлган қизиқишларини оширади. Дарсликнинг охирги қисмида мавзуни мустаҳкамлаш учун вазифалар берилган. Ўқувчилар алифбени компьютер орқали ўрганиш имкониятига эга.

Муаллифлар – Эргашев Шариббой, Колантаров Арон, Ачилова Насиба, Аъзамова Нилуфар, Назирбаев Абдимуталип ва Атахожаев Муродхонларга ушбу дастур учун № ДГУ 03732 рақамли гувоҳнома берилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!