Ўзбек мобиль дастурлари

Ўзбек мобиль дастурлари

Ҳозирги кунда Андроид ОS да ишлайдиган кўплаб қулай ва фойдали дастурлар ишлаб чиқарилмоқда. Буларга мисол қилиб Tashkent Air, Milliy Taomlar, iTorg ва бошқаларни айтишимиз мумкин. Биргина Tashkent Air дастурини оладиган бўлсан у орқали сиз Тошкент аеропортининг халқаро ва маҳаллий рейслари ҳақида фойдали маълумотларни билиб олишингиз мумкин. Бундан ташқари дастурда табло мавжуд у айни пайтдаги учиб келиш ва кетиш бўйича ахборотни ифодалайди. Шунингдек, у авиакассалар, саёҳат агентликлари, такси буюртмаси бўйича зарур маълумотни ўз ичига олади. Ушбу дастурда керакли ташкилот рақамини дастурнинг ўзида кўрсатилган телефон белгичасини босиш орқали териш мумкин. Дастурни учта тил мавжуд булар: ўзбек, рус ва инглиз тилларидир.

Tashkent Air

unnamed

Ишлаб чиқувчи: Global Solutions Ltd
Ҳажми: 1,47 Мб
Юклаб олиш: Google Play

Ушбу дастурларда баъзи бир имловий хатолар ва турли хил рекламалар мавжуд.

Миллий таомлар

unnamed-1

Ишлаб чиқувчи: OzLab
Ҳажми: 19,89 Мб
Юклаб олиш: Google Play

Дастурда ҳамма нарса содда ва тушунарли берилган. Севимли ўзбек таомлари рецептидан иборат каталогга кабобдан ширинликкача бўлган егуликлар киритилган. Мавзулар бўйича бўлимлар бўлиб, ҳар бир рецепт сифатли суратлар билан берилган.

iTorg

713-300x300

Ишлаб чиқувчи: SEARCH ENGINES BUSINESS
Ҳажми: 1,63 Мб
Юклаб олиш: Google Play

Дастур номи Ўзбекистондаги энг оммабоп электрон савдо майдони Torg.uz билан ўхшаш бўлса-да, унга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

iTorg – мобиль савдо майдони бўлиб, у ерда ҳар қандай маҳсулот ёки хизмат турини сотиш ва сотиб олиш ҳақида эълон жойлаштириш мумкин. Дастурнинг биринчи саҳифасида турли компаниялар реклама баннерлари жойлаштирилган.

Еълонлар анчагина батафсил тоифаларга бўлинган. Дастур дизайни ҳам ёқимли.

Манба: Soft.zn.uz

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!