«Uzbekistan Airways»: энди рўйхатдан онлайн тарзда ўтишингиз мумкин!

  •   DiMaX
  •  154
  •  23.02.2021 08:58

«Uzbekistan Airways»: энди рўйхатдан онлайн тарзда ўтишингиз мумкин!

2021 йил 1 мартдан бошлаб «Uzbekistan Airways» акционерлик жамияти йўловчилари учун янги хизмат тури жорий этилмоқда. Бу хусусда компания ўз расмий сайти орқали хабар бермоқда.

Мазкур авиакомпаниянинг қатновларига онлайн рўйхатдан ўтиш имкониятидан фойдаланишлари мумкин.

«Ушбу хизмат аэропортдаги рўйхатдан ўтиш пунктида навбатда турмасликка ва самолёт бортида керакли жойни танлаш имкониятини беради», дейилади хабарда.

Энди ҳар ким уйдан чиқмасдан, вақтини тежаган ҳолда, авиакомпаниянинг қатновларига рўйхатдан ўтиш хизматидан фойдаланиши ҳамда коронавирус тарқалиши шароитида исталмаган алоқаларни камайтириши мумкин.

ЎҚИНГ: Божхоначилар икки мингта «қалбаки Apple AirPods»ни қўлга олиб, ўзлари шарманда бўлишди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!