Ўзбекистон 3 йилда 1,1 трлн сўмлик ахборот коммуникация лойиҳаларини амалга оширади

Ўзбекистон 3 йилда 1,1 трлн сўмлик ахборот коммуникация лойиҳаларини амалга оширади

2016-2018 йилларда Ўзбекистонда иқтисодиётнинг реал соҳасига АКТни жорий қилиш бўйича 89та лойиҳа амалга оширилади. Унинг умумий қиймати 1,1 трлн сўмни ташкил этиши ҳақида маълум қилинди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигида бўлиб ўтган коллегия мажлисида.

Унда таъкидланишича, Давлат раҳбарининг иқтисодиётнинг реал сектори, акциядорлик компаниялари, бирлашмалар, йирик хўжалик корхоналарига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш тўғрисидаги қарорларига мувофиқ, ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни амалиётга киритиш бўйича 335 млрд сўмлик лойиҳа амалга оширилмоқда, деб Kun.uz ёзмоқда.

Шундан 62,4 млрд сўмлик 81та лойиҳа хусусида вазирлик мажлисида маълум қилинди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!