Ўзбекистон “электрон ҳукумат” яратишда Британия тажрибасини ўрганади

Ўзбекистон “электрон ҳукумат” яратишда Британия тажрибасини ўрганади

Сўнгги йилларда БМТнинг жаҳон мамлакатларида “электрон ҳукумат” тизимини жорий этилишига оид рейтингда Буюк Британия, Австралия, Корея Республикаси каби давлатлар пешқадамлик қилиб келишмоқда. Ўзбекистон ҳам бу борада етакчиликка эришиш мақсадида, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамланмоқда.

Жумладан, 13 март куни Тошкент шаҳрида Буюк Британия тажрибаси мисолида давлат хизматларини такомиллаштириш бўйича тренинг бўлиб ўтди. Вазирлик ва давлат идораларининг масъул мутахассислари иштирок этган тренингда Буюк Британиянинг Рақамли ривожланиш бўйича давлат хизмати экспертлари Британияда “электрон ҳукумат” тизимининг жорий қилиниши, давлат хизматларини оптималлаштириш бўйича тажрибани сўзлаб бердилар. Шунингдек, тренинг давомида “электрон ҳукумат”ни ривожлантириш бўйича Буюк Британияни жаҳоннинг етакчи мамлакатларидан бирига айлантирган “Рақамли ўтиш дастури”га бағишланган тақдимотнинг ўтказилиши режалаштирилган.

Тренинг 17 мартга қадар давом этади. Унинг доирасида ўтказиладиган “Буюк Британиянинг рақамли хизматларга ўтиш бўйича тажрибаси” мавзусида давра суҳбатида тренинг натижалари сарҳисоб қилиниб, Ўзбекистонда давлат хизматларини рақамлаштиришда Буюк Британия тажрибасини татбиқ этиш бўйича ҳамкорлик қилиш истиқболлари юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади.

Манбаа: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот хизмати.

 

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!