Ўзбекистон меҳнат вазирлиги телеграмда ўз стикерларини яратди

Ўзбекистон меҳнат вазирлиги телеграмда ўз стикерларини яратди

Ўзбекистонда илк бор давлат ҳокимияти телеграм дастурида ўз стикерлар базасини яратди. Ушбу ғоя меҳнат вазирига тегишли бўлиб, стикерларни яратишдан мақсад эса ёшларни жалб қилиш.

Стикерларнинг катта қисмида меҳнат вазирлигининг хизмат турлари акс эттирилган. Масалан: “Нохақ ишдан бўшатишдими, 200-06-00 рақамига қўнғироқ қилинг” стикерида вазирлик рақами кўрсатилган, ушбу рақам орқали ўзингизга керакли маълумотларни ва ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш бўйича ёрдам олишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг май ойида вазирлик томонидан тезкор интерактив хизматлар кўрсатиш мақсадида ишга туширилган 0 (371) 2000-600 рақами ҳозирда бутун ҳафта мобайнида ишламоқда ва ҳар ойда меҳнат соҳаси бўйича 1500га яқин аризаларни кўриб чиқади.

Бундан ташқари, меҳнат вазирлиги фойдаланувчиларни янги стикерлар яратиш бўйича танловда иштирок этишга чақиради, иштирокчилар ўз ғояларини [email protected] электрон манзилига юборишлари мумкин. Танлаб олинган энг яхши стикерлар муаллифларини эса соврин тариқасида USB-флешка кутмоқда.

Стикерларни ушбу ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин: https://telegram.me/addstickers/uz_mehnat

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!