Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси маъқулланди

Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси маъқулланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан Парламент қуйи палатаси аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонунининг лойиҳаси маъқулланди. Бу тўғрида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.Қонун лойиҳаси ахборот-коммуникация технологияларини давлат ва жамият бошқарувида кенг жорий қилиш, “ягона ойна” тизими орқали онлайн хизматларнинг кўрсатилишини қўллаб-қувватлаш орқали фуқароларнинг турмуш тарзини яхшилаш, бошқарув жараёни билан боғлиқ ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш каби масалаларни қамраб олган.

Мазкур Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида Жанубий Кореянинг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонуни, шунингдек Россия федерацияси, Белоруссия, Болгария, АҚШ каби мамлакатларнинг бу йўналишдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари яқиндан ўрганиб чиқилгани айтилмоқда.

Қонун лойиҳаси кўриб чиқилиши учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!