Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди

Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди

Ўзбекистон Ҳукумати ЎзРда 2016-2018 йиллар мобайнида электрон тижоратни ривожлантиришга доир концепцияни тасдиқлади.

Концепциядан кўзланган мақсад 2016-2018 йилларда электрон тижорат доирасидаги ягона сиёсат стратегиясини белгилаш ҳамда тадбиркорликни ва тадбиркорлик субъектлари ўзаро алоқаларини ривожлантиришга тенг шароитлар яратишдир.

Концепциянинг асосий вазифаларига электрон тижорат тўғрисида қонунчиликни такомиллаштириш; электрон тижорат соҳасида тадбиркорликни ривожлантиришга қулай шарт-шароит яратиш яратиш; электрон тижорат инфратузилмасини янада замонавийлаштириш; маҳсулот алмашинуви ва хизмат кўрсатилишини кўпайтириш; электрон тижорат соҳасидаги халқаро тажрибани ўрганиш, таҳлил қилиш ва қўллаш ва бошқалар киради.

Концепция амалга оширилганида интернет-дўконлар, ахборот воситачилар ва мувофиқ савдо платформалари ортиши ҳисобига транзакциялар, товар алмашинуви, экспорт ҳажми ўсиши; банк карталаридан фойдаланувчилар сони ортиши; ички ва халқаро бозорда тадбиркорлик субъектларининг самарали рақобати учун шарт-шароит юзага келиши; тижоратнинг инновацион услублари спектри кенгайиши; тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқлар йўқотилиши; қўшимча иш ўринлари яратилиши ва бошқа имкониятлар юзага келади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!