Ўзбекистонда Galaxy S8 ва S8+’га BMBOX.com орқали аввалдан буюртма бериш бошланди!

  •   DiMaX
  •  2521
  •  15.04.2017 16:09

Ўзбекистонда Galaxy S8 ва S8+’га BMBOX.com орқали аввалдан буюртма бериш бошланди!

BMBOX.COM – халқаро интернет-дўкон бўлиб, Ўзбекистонда фаолият юритаётган интернет-дўконлар орасида ишончлилиги, тезкорлиги, арзон нархлар ҳамда сифатли товарлари билан ажралиб туради. Энг замонавий қурилмалар сотуви ҳам биринчилардан бўлиб  BMBOX.com’да бошланади.

Жумладан, Samsung компаниясининг сўнгги тақдим этган флагмани дунё бўйича фойдаланувчилар томонидан энг кўп кутилган қурилмалардан бири бўлди ва олдиндан буюртма олиш бўйича рекорд ўрнатди. Дастлаб, Samsung илк чоракда рекорд даражада Galaxy S8 сотмоқчи экани маълум қилинган эди. Чиндан ҳам, бу флагманга икки кун ичида S7’га нисбатан 5,5 баробар кўп буюртма берилди. Экспертларнинг фикрича, Жанубий Кореяда йиғилаётган Galaxy S8 смартфонига буюртма бериш суръати шу тахлит давом этса, 21 апрелга, яъни аввалдан буюртма бериш муддати тугагунигача Кореянинг ўзида 1 миллион дона Galaxy S8 мобил аппаратига буюртма берилади.

Энди Ўзбекистондаги фойдаланувчилар ҳам Samsung Galaxy S8 ҳамда S8+ моделларига олдиндан буюртма беришлари мумкин бўлди. Ватандошларимизга бу имкониятни биринчилардан бўлиб BMBOX.COM халқаро интернет-дўкони тақдим этмоқда.

Эътиборли томони, мазкур маркет орқали аввалдан буюртма берган харидорлар смартфон билан бирга қуйидаги оригинал совғаларни ҳам қўлга киритадилар:

  1. Alkantar ғилофи;
  2. PowerBank (fast charge – тезкор қувватлаш мосламаси);
  3. LEVEL U Pro Bluetooth қулоқчини.

Шошилинг, совғалар сони чекланган! Етказиб бериш эса 1 майдан бошланади!

Буюртма бериш учун мана бу манзилга ўтинг.

Маълумот учун телефон: +998712006611

Telegram орқали боғланиш: @bmboxcom

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.