Ўзбекистонда мобиль алоқа абонентлари сони 27 миллион нафарга етади

Ўзбекистонда мобиль алоқа абонентлари сони 27 миллион нафарга етади

Ўзбекистон ҳукумати томонидан тасдиқланган 2016-2020 йилларда телекоммуникация соҳаси хизматларини ривожлантиришга оид дастурга мувофиқ, 2020 йилга қадар мамлакатда мобиль алоқа фойдаланувчилари сонининг 27 миллион нафарга ўсиши кутилмоқда.

Бу тўғрида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг нашри «infoCOM.UZ» хабар бермоқда.

Дастурда мазкур ўсиш кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида янги алоқа база станцияларини қуриш бўйича вазифаларнинг амалга оширилиши кўзда тутилган.

Хусусан, 2020 йилга қадар компаниялар, жумладан UzMobile 3,68 мингта, Ucell 969 та, шунингдек Beeline 1226 та, жами 5200 дан зиёд янги база станцияларини ишга туширадилар.

2020 йилга қадар мамлакат бўйлаб яна 10,3 минг километрли оптик алоқа линияларини ётқизиш, жамоат жойлари, меҳмонхона, аэропорт, вокзал ва тарихий жойларда Wi-Fi ҳудудларини ташкил этиш режалаштирилган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.