Ўзбекистонда стартап: Vak-Mak — вакуумланган ширин маккажўхори

Ўзбекистонда стартап: Vak-Mak — вакуумланган ширин маккажўхори

Vak-Mak бу — Ўзбекистонда етиштирилган маккажўхориларни вакуумли қадоқларда тайёрлаш ва сотиш стартапи бўлиб, ҳозирда уни кўплаб дўконлардан харид қилиш мумкин.

Маҳсулот сайтида ёзилишича, унинг таркибида кимё даврий жадвалидаги 26 та элемент мавжуд ва у диабетни назорат қилиш, юрак ҳамда Алцгеймер касалликлари, камқонликнинг олдини олиш, гипертония – қон босимининг ошиб кетишини пасайтириш, кўз нури ва терини яхшилаш, суяк бақувватлигини ошириш каби ҳусусиятларга эга.

Уни +5, +20 даража иссиқ оралиғида ҳам сақлаш мумкинлиги сабабли, совуткичдан фойдаланишга тўғри келмайди. У истеъмолга тайёр ҳолатда бўлиб, вакуум остида узоқ вақт сифатли сақланади.

Vak-Mak‘ни бир дақиқа микротўлқинли печда иситса ёки 3-5 дақиқа сувда қайнатиб олса бўлади. Ўқишга, ишга, спорт машғулотларига борганда, сайрга чиққанда уни тановул қилиш мумкин.

Манба: Kun.uz

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.