Ўзбекистонда Uzbekistan Explorer дастури ишлаб чиқилди

Ўзбекистонда Uzbekistan Explorer дастури ишлаб чиқилди

Google Play дўконида яқинда Uzbekistan Explorer Android-дастури пайдо бўлди, деб ёзади Daryo.Uz. Ишлаб чиқувчилар сўзларига кўра, бу «сизга Ўзбекистонга маҳаллий фуқаро кўзи билан қараш имконини берувчи тўлиқ муаллифлик ва нотижорат лойиҳасидир».

ТС-337x600

Таъкидланишича, дастур ёрдамида фойдаланувчи мустақил равишда мамлакатнинг энг қизиқарли манзилгоҳларига ташриф буюриши, миллий таомлардан баҳраманд бўлиши, қулай меҳмонхоналарда дам олиши мумкин.

ТС2-337x600

Дастур орқали қуйидаги имкониятларга эга бўлиш мумкин:

  • тарихий ёдгорликлар, меҳмонхона ва ресторанларнинг муаллифлик фотосуратларини оффлайн режимда томоша қилиш;
  • ҳар бир жой ҳақидаги муаллифлик фикрларини ўқиш;
  • ҳаётий вазиятларнинг кўпчилиги юзасидан маҳаллий аҳоли маслаҳатларидан фойдаланиш;
  • кенг кўламли сўзлашгичдан фойдаланиш;
  • бевосита дастурнинг ўзидан Google Maps ёрдамида зарур манзилларни топиш.

Дастурни юклаб олиш: Uzbekistan Explorer

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!