Ўзбекистонда хорижга чиқиш визаси олиш учун электрон навбат тизими жорий этилади

Ўзбекистонда хорижга чиқиш визаси олиш учун электрон навбат тизими жорий этилади

Ички ишлар вазирлиги йил охиригача бутун Ўзбекистон ҳудудида хорижга чиқиш визаси ва биометрик паспорт олиш учун электрон навбат тизимини ишга туширади. Бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг иккинчи сессиясида хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Улуғбек Тошхўжаев маълум қилди, деб ёзмоқда Sof.uz.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳозирда бошқарма томонидан ишлаб чиқилаётган ҳукумат лойиҳасида кўзда тутилмоқда.

Эҳтимол, дунёнинг барча мамлакатларига чиқиш учун рухсатнома бериш тартиби бекор қилинииб, хорижий паспорт тизимига ўтилади, дея қўшимча қилди Тошхўжаев.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!