Ўзбекистонда янги HOTELIOS тизими жорий этилди

Ўзбекистонда янги HOTELIOS тизими жорий этилди

100га яқин меҳмонхоналарни ўз ичига олиб, “Ягона дарча” тамойили бўйича ишловчи тизим сайёҳлик фирмаларига онлайн тартибда меҳмонхоналардаги бўш ўринларни аниқлаш ва уларни бир лаҳзада банд қилиш имконини беради.

МДҲда муқобили бўлмаган HOTELIOS лойиҳаси Тошкентда “Ипак йўлида туризм” ХХI Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси жараёнида намойиш этилган эди.

Меҳмонхоналардаги хоналарни банд қилишдан ташқари, сайёҳлик фирмаларига аэропортнинг VIP-зали ва Green Hall’ида учрашувларни ташкил этиш сингари хизматларига буюртма бериш имконияти ҳам тақдим қилинган. Шу билан бирга, Ўзбекистонда илк бор хорижий сайёҳлар учун электрон суғурта полисларини ёзиб бериш имкони пайдо бўлди.

Ҳисоб-китоблар фақатгина миллий валютада пул ўтказиш йўли орқали амалга оширилиб, шаффофлик ва мослашувчанлик таъминланган, дейилади “Ўзбектуризм” МК матбуот хизмати хабарида.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!