Ўзбекистонлик жамоа “Eвросиё мобил кубоги” ғолиби сифатида жаҳон биринчилигига йўл олмоқда

Ўзбекистонлик жамоа “Eвросиё мобил кубоги” ғолиби сифатида жаҳон биринчилигига йўл олмоқда

“Eвросиё мобил кубоги” (Eurasia Mobile Challenge) танлови ғолиблари эълон қилинди. Дастурда иштирок этиш учун рўйxатдан ўтган 550 дан зиёд ёш тадбиркорлар гуруҳларидан 28 январь куни Москвада бўиб ўтган финалда ҳакамлар уч гуруҳни танлаб олишди.

Ғолиб гуруҳлар:

Учинчи ўринни Ўзбекистонлик стартап жамоа – Stolik эгаллади. У Ресторанда столга буюртма бериш учун бепул илова ҳисобланади.

Иккинчи ўрин – Қозоғистонлик MDIRECT жамоаси. Уларнинг иловалари автомoбиль эҳтиёт қисмларини бевосита ишлаб чиқарувчининг ўзидан тез топиш имконини беради. Биринчи ўринни Қирғизистонлик ArtAsian жамоаси эгаллади. Бу платформa орқали Марказий Осиёдаги усталар ҳунармандчилик маҳсулотларини сота олишлари мумкин. Лойиҳанинг мақсади – инглиз тилида гаплашувчи фойдаланувчиларни Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг маданий анъаналарига эътиборини жалб этишдир.

Кечаги якуний ҳудудий босқичдан сўнг ушбу уч жамоа 2016 йилнинг 22-26 февраль кунлари Барселонада бўлиб ўтадиган Ҳалқаро мобил алоқа конгресси доирасида Евросиёни тақдим этадилар.

Make Your Mark (“Ўз изингни қолдир”) номли Vimpelom‘нинг глобал лойиҳаси доирасида ўтказилаётган Eurasia Mobile Challenge сентябр ойида ишга туширилган эди. Танлов ҳамкори – Huawei Technologies Co. Ltd.

Танлов доирасида ёш тадбиркорлар олдида мобил соҳасидаги ечимни яратиш ва уни ҳакамларга қуйидаги йўналишларда тақдим этиш шарти қўйилган:

“Ўйин-кулгу ва маданият”, “Экология”, “Ижтимоий соҳа” ёки “Бошқа йўналиш”.

Инновационлиги, маҳаллий аҳоли учун муҳимлиги, шунингдек, республика ва ҳалқаро инвесторлар учун бизнес-моделнинг ўзига xослиги танлов учун асосий мезон қилиб олинган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!