Ўзбекистонлик талаба йўлни ёритувчи шамол генератори яратди

Ўзбекистонлик талаба йўлни ёритувчи шамол генератори яратди

Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети талабаси Сарвар Усмоналиев шамол генатори ишлаб чиқди, у магистрал йўлларни ёритишга мўлжалланган.

Бу қурилма шамол энергияси ҳисобига ишлайди. Асосан катта йўллар четига, ердан 4-5 м баландликда ўрнатилади. Истеъдодли талаба шу йилги “Юрт келажаги” иқтидорли ёшлар танлови шаҳар босқичининг ғолиби бўлди.

Абу Райҳон Беруний стипендияси соҳиби Акбаржон Анваров ҳам ихтирочиликка қизиқади. У ғўзапояни қайта ишловчи ускуна яратди. Бу ускуна ғўзапояни қиздириш йўли билан қайта ишланган ёқилғи олади, унга “ёғоч кўмири” деб ном берилди. Қишлоқ жойларда уйларни иситишда бу ёқилғи асқотишини, нархи арзонлигини мутахассислар таъкидламоқда.

Янги қурилмалар шу йил бўлиб ўтган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркасида намойиш этилди. Ихтироларни амалиётга қўллаш ишлари олиб борилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.