«Ўзбектелеком» GSM ва CDMA абонентлари учун муносиб туҳфа ҳадя этди!

«Ўзбектелеком» GSM ва CDMA абонентлари учун муносиб туҳфа ҳадя этди!

Жорий йилнинг 1 апрель куни UZMOBILE савдо белгиси ўз абонентларини катта янгилик билан хурсанд қилди. Бундан буён компания UZMOBILE GSM ва CDMA тармоқлари ўртасидаги алоқани тармоқ ичидаги қўнғироқлар, дея ҳисобланишини маълум қилган.

Яъни, GSM  тармоғи абонентларининг CDMA  тармоғи рақамларига, ҳамда унинг акси – CDMA  тармоғи абонентларининг GSM  тармоғи рақамларига қўнғироқларни амалга ошириши тармоқ ичидаги қўнғироқларни амалга ошириш нархида ҳисобланади.

Шунингдек, пресс-хабарда қайд этилишича, «Ўзбектелеком» АК – Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ўз тармоқлари билан қамраб олган йирик телекоммуникациялар операторидир. Компания мутлоқ ва мобиль алоқа операторлари ҳамда провайдерларига каналларни ижарага бериш хизматлари, халқаро ва шаҳарлараро алоқа хизматлари, овозли алоқа ва маълумотлар узатиш хизматининг барча турлари хизматларини, Интернет тармоғидан фойдаланиш, видеоконференцалоқа хизматларини, CDMA -450 ва GSM стандартидаги мобиль алоқа хизматларини кўрсатади.

Компаниянинг бозордаги хизматлари тўртта — UZTELEСOM™, UZMOBILE™, UZONLINE™ ва TELEСOM TV™ савдо белгилари остида кўрсатилади. Компания таркибида 22 та филиал фаолият олиб боради, улардан 14 таси минтақавий, 8 та ихтисослаштирилган ва 3 таси шўъба корхоналаридир. Компания ходимларининг сони 14 000 дан ошиқ.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!