“Ўзбектелеком” интернет сифати 5 февралгача ёмонлашиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

“Ўзбектелеком” интернет сифати 5 февралгача ёмонлашиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

“Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси профилактика ишларини 2016 йилнинг февралига қадар давом эттириши муносабати билан Ўзбекистонда интернет сифати ёмонлашиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда компания расмий сайтида хабар қилинди.

Маълум қилинишича, профилактика ишлари сешанба, 5 январдан бошланади.

“Ўзбектелеком” АК ҳамкорлари тармоғида ишлар олиб борилаётгани муносабати билан 2016 йил 5 январдан 2016 йил 5 февралга қадар Интернет хизматларини тақдим этиш сифати ёмонлашиши мумки”, – дейилади “Ўзбектелеком” хабарида.

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!