«Ўзбектелеком» провайдерлар учун интернет хизматлари тарифини арзонлаштирди

«Ўзбектелеком» провайдерлар учун интернет хизматлари тарифини арзонлаштирди

«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси 16 февралдан маҳаллий провайдерлар учун ташқи канал интернет хизматлари тарифлари 1 Мбит/секунд учун 80,94 долларга туширилганини маълум қилди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.

Шу йилнинг ўзида тарифлар бешинчи марта арзонлаштирилди. Тарифлар 2017 йил 1 январдан 1 Мбит/секунд учун 91,07, 6 январдан 87,57, 10 январдан 86,85, 2 февралдан 86,11 ва 16 февралдан 80,94 долларга туширилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили тарифлар 12 марта туширилган эди. 2016 йил январь ойидан декабрь ойигача 1 Мбит/секунд учун 156,24 доллардан 91,50 долларгача арзонлаштирилди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!