«Ўзбектелеком» провайдерлар учун интернет хизматлари тарифларини пасайтирди

«Ўзбектелеком» провайдерлар учун интернет хизматлари тарифларини пасайтирди

«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси 2017 йил 3 мартдан маҳаллий провайдерлар учун ташқи каналда интернет хизматлари тарифлари 1 Мбит/секунд учун 76,61 долларга туширилганини маълум қилди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.

Шу йилнинг ўзида нархлар олтинчи марта арзонлаштирилди.

Тарифлар 2017 йил 1 январдан 1 Мбит/секунд учун 91,07, 6 январдан 87,57, 10 январдан 86,85, 2 февралдан 86,11, 16 февралдан 80,94 ва 3 мартдан 76,61 долларга туширилди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.