Uzcard бош директори алмашди

  •   DiMaX
  •  372
  •  19.08.2020 18:55

Uzcard бош директори алмашди

Жорий йилнинг май ойида Uzcard назорат пакетининг асосий қисми Ойбек Турсуновга ўтганлиги эълон қилинган эди. Августнинг бошига келиб муассислар рўйхатида ўзгариш юз берган бўлса, энди Uzcardда бош директор ҳам алмашди, деб ёзади Kun.uz нашри.

ЎҚИНГ: «Humo» ва «Uzcard» интеграциялаштирилади

Хабарга кўра, Икромов Дилшод Шуҳратович «Yagona umumrespublika protsessing markazi» МЧЖ бош директори этиб тайинланган. Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реестрида МЧЖ ҳақидаги ўзгарган маълумотлар шундан дарак бермоқда.

Дилшод Икромов тайинловга қадар Марказий банкнинг ахборот технологиялари департаментини бошқариб келаётган эди.

Sport маълумотига кўра, у аввалроқ бошқа бир тўлов тизими – HUMO раҳбарининг ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Бунга қадар Uzcard’га Аҳрор Маҳмудов раҳбарлик қилаётганди. У шу йил май ойига қадар МЧЖнинг 75 фоизлик, августга қадар эса 25 фоизлик улушига эгалик қилиб келган.

Аввалроқ компаниянинг 51 фоиз улушини Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки сотиб олгани маълум бўлганди. Шунингдек, Саноатқурилишбанк ва Асака банк ЯУПМнинг 6 фоиздан улушини қўлга киритган. Мос равишда 25 ва 12 фоиз улушга эгалик қилаётган бир нафардан жисмоний ва юридик шахснинг исми очиқланмаган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон «Ақл марказлари»нинг ТОП-15 талиги эълон қилинди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!