Uzcard ҳафта давомида терминаллар фаолиятида узилишлар бўлиши эҳтимолидан огоҳлантирди

Uzcard ҳафта давомида терминаллар фаолиятида узилишлар бўлиши эҳтимолидан огоҳлантирди

Ҳафта давомида соат 01:00 дан 04:00 гача POS ва Э-POS терминалларининг процессинг маркази билан алоқаси вақтинчалик узилиши мумкин. Бу ҳақда Ягона умумреспублика процессинг маркази маълум қилди, деб Kun.Uz ёзмоқда.

Вақтинчалик узилишлар профилактика ишлари олиб борилиши билан изоҳланган.

Марказ хабарида келтирилиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўралган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.