Uzcard назорат пакетининг асосий қисми Ойбек Турсуновга ўтди

  •   DiMaX
  •  600
  •  14.05.2020 17:58

Uzcard назорат пакетининг асосий қисми Ойбек Турсуновга ўтди

«Ягона умумреспублика процессинг маркази» МЧЖнинг (Uzcard бренди) таъсисчилари таркибида ўзгариш бўлди. Бу бўйича маълумот Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги тадбиркорлик субьектлари ҳақидаги маълумотлар бўлимида берилган, деб ёзади Sof.uz.

ЎҚИНГ: Йўқолган ё ўғирланган пластик картангизни қандай блоклаб қўйишни биласизми?

Порталда Uzcard’нинг устав фондидаги 75 фоиз улуш Турсунов Ойбек Ботировичга тегишли эканлиги кўрсатилган.

Олдинроқ 75 фоиз улуш Uzcard директори Махмудов Ахрор Аброровичга тегишли эди. Қолган 25 фоиз улуш эса МЧЖнинг ўзига тегишли.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда электрон пуллардан фойдаланиш тартиби белгиланди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!