Uzcard: SMS-хабарнома хизмати нархи нақ икки бараварга ошириляпти!

  •   DiMaX
  •  2279
  •  09.07.2019 07:38

Uzcard: SMS-хабарнома хизмати нархи нақ икки бараварга ошириляпти!

15 июлдан Play Mobile компаниясининг 5800 қисқа рақамдан SMS орқали хабардор қилиш хизмати нархи икки баробарга оширилади. Бу хусусда Ягона умумреспублика процессинг маркази хабарига таяниб Gazeta.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Humo тизими иш бошлагач, Uzcard пластик карточкалари ишламай қоладими?

Хабарга кўра, 15 июлдан бошлаб ҳар бир кирувчи хабарнома нархи 84,20 сўмни ташкил этади. Ҳозирда эса 5800 рақамидан кирувчи хабар нархи 42,1 сўмга тенгдир.

SMS-хабарнома хизмати абонентларни Uzcard карталари орқали амалга оширилган барча ҳаракатлар: харидлар учун тўловлар, ҳисоб рақамига пул ўтказиш, ҳисоб рақамига пул тушгани ва нақд пул ечиб олингани тўғрисида хабардор қилади.

Play Mobile компанияси нархнинг оширилишини харажатларнинг ошгани ва «иқтисодий самарадорлик учун» қимматбаҳо ускуналар сотиб олингани билан изоҳлади.

Айтиш керакки, ушбу хизмат нархи оширилиши тўғрисида май ойида хабарлар чиққан, бироқ Uzcard уларни рад этган эди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда Visa ва Mastercard тўлақонли ишламаслигининг 3 та сабабини Марказий банк маълум қилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.