Uzcard тизими қисман ишлай бошлади

Uzcard тизими қисман ишлай бошлади

Uzcard тизими яна ишлай бошлади, деб хабар берди ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиев ўз Telegram-каналида.

ЎҚИНГ: https://www.terabayt.uz/post/ozbekiston-boyicha-uzcard-ishlamay-qoldi-plastik-karta-orqali-tolovlar-qilib-bolmaydi

Унинг аниқлик киритишича, ҳали барча операцияларни бажариш имкони йўқ. Ҳозирча фақат картадаги ҳисобни кўриш мумкин. У тизимнинг қолган фаолияти ҳам тўлиқ тикланишига умид билдириб қолди.

ЎҚИНГ: https://www.terabayt.uz/post/firibgarlar-qarmogi-plastik-kartadagi-pullaringiz-joyidami

Эслатиб ўтамиз, Uzcard банклараро тўлов тизими ишдан чиққанлиги, унинг серверларида жиддий хато юзага келгани туфайли, 15 сентябрь куни соат 18:52 дан бошлаб савдо шохобчалари терминал бўйича тўловларни қабул қилмай қўйган, карточка орқали онлайн товар ва хизматларни сотиб олишнинг ҳам имкони бўлмаган эди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!