Uzcard – халқаро банк карталарини қабул қила бошлайди

Uzcard – халқаро банк карталарини қабул қила бошлайди

Ўзбекистонда фаолият юритаётган Uzcard электрон тўловлар тизими халқаро тўлов тизимига айланади. Ўзбекистон Марказий банки ва Хитойнинг UnionPay тўлов тизими Ўзбекистонда биринчи кўп валютали тўлов тизимини ишга туширади, деб хабар қилмоқда Sputniknews-uz.com.

Янги тўлов тизими, UnionPay карточкаларига эга бўлган фуқароларга Ўзбекистон ҳудудида оддий Uzcard терминаллари орқали тўловлар амалга ошириш имконини беради. Бугунги кунда Ўзбекистонда Uzcard тизимига уланган терминаллар сони 200,8 мингдан ошди.

Бугун Марказий банк UnionPay билан биргаликда йирик лойиҳани амалга оширмоқда. UnionPay карталари Осиё ҳудудида Visa ёки MasterCardдан кўра кўпроқ учрайди. Биз ушбу тўлов карталари Ўзбекистонга келиб бу ерда тўла қонли тўлов воситасига айланишини истаймиз. Мисол учун, кўп валютали тўлов тизими чет эл фуқаросига Ўзбекистонда маҳсулот сотиб олиш имконини беради. Сотиб олиш вақти унинг ҳисобида бўлган чет эл валютаси автоматик равишда сўмга айланади.

Ушбу қадам, шубҳасиз, Ўзбекистон иқтисодининг ҳудуд ва жаҳон иқтисоди интеграцияси томон, яъни иқтисодий ривожланишнинг кейинги босқичи томон қўйилган олға қадамдир.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.