«UzCard»га янги раҳбар тайинланди

  •   DiMaX
  •  383
  •  25.11.2020 17:23

«UzCard»га янги раҳбар тайинланди

Юридик шахслар тўғрисидаги очиқ маълумотлар порталида келтирилишича, «Ягона умумреспублика процессинг маркази» МЧЖ («UzCard») Бош директори лавозимига Фаррух Ғолибшерович Зияев тайинланган. У шу кунгача жамият директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган. Бу ҳақда bankers.uz канали хабар берди.

ЎҚИНГ: Humo ва Uzcard ўзаро интеграцияланади, аммо бирлаштирилмайди

Қайд этилишича, Ф.Зияев кўпчилик учун таниш бўлган «Payme» тўлов тизими асосчиларидан бири ҳисобланиб, шунингдек мазкур тўлов тизими қарашли бўлган компания — «Inspired» МЧЖнинг 7,5 фоизлик улушига ҳам эгалик қилади.

«UzCard»нинг жорий йил август ойи якунида тайинланган директори Д.Икрамовнинг қайси ишга ўтганлиги, хусусан жамият раҳбарияти таркибида қолган ёки қолмаганлиги тўғрисида маълумот берилмаган.

ЎҚИНГ: Депутат пластик карточкадаги пулни нақдлаштиришдаги 1 фоизлик тўлов масаласини кўтарди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!