Uzmobile абонентлари Президент виртуал қабулхонасига бепул қўнғироқ қила оладилар

  •   DiMaX
  •  1730
  •  04.11.2017 13:13

Uzmobile абонентлари Президент виртуал қабулхонасига бепул қўнғироқ қила оладилар

Жорий йилнинг 1 ноябридан Uzmobile уяли алоқа оператори абонентлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига бепул қўнғироқ қилишлари мумкин. Бу хусусда операторнинг расмий сайтида хабар берилган.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига аҳоли мурожаатлари учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек, абонентлар мурожаатларини қондириш ва Uzmobile мижозларига қулайликлар тақдим этиш мақсадида қўшимча «1000 қисқа рақамига қўнғироқ» бепул хизмати фаоллаштирилди.

ЎҚИНГ: Uzmobile биринчи бўлиб ўз мижозларини "мобил тобелик"дан озод қилади

Айтиш керакки, Uzmobile мазкур қулайликни «Халқ билан мулоқот» хизмати доирасида тақдим этган. Мазкур хизмат доирасида 2017 йил – «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» доирасида Uzmobile GSM тармоғи абонентларига Давлат веб-саҳифаларига 2017 йил давомида бепул фойдаланиш имкони берилган.

ЎҚИНГ: Алишер Усмоновга тегишли МегаФон компанияси Uzmobile билан келишув имзолади

2018 йилнинг 1 январига қадар амалда бўлувчи «Халқ билан мулоқот» хизмати доирасига кирувчи имкониятлар рўйхати билан Uzmobile сайтидаги мана бу саҳифада танишиб чиқиш мумкин.