UZMOBILE GSM алоқа оператори янги тарифни жорий қилди

UZMOBILE GSM алоқа оператори янги тарифни жорий қилди

2016 йил, 3 октябрда UZMOBILE GSM янги – “Salom Plus” номли тарифни ишга туширди. Мазкур тариф амалда бўлган “Salom” тарифига қўшимча тарзда жорий этилган.

Тарифга Ўзбекистон бўйлаб ойлик 500 дақиқа қўнғироқ ва 300 МБ мобил трафик киритилган. Бунинг учун абонентдан ойига $8 тўлов олинади. Барча кирувчи қўнғироқлар бепул. Лимитдан ошган қўнғироқларнинг дақиқаси учун $0,02, 1 мб мобил интернет учун эса $0,04 тўланади.

“Salom Plus” тарифи ҳақидаги батафсил маълумот билан алоқа операторининг расмий сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!