Uzmobile иккита тариф режасида интернет-трафик лимитини оширяпти, лекин...

  •   DiMaX
  •  2580
  •  26.06.2020 17:09

Uzmobile иккита тариф режасида интернет-трафик лимитини оширяпти, лекин...

«Ўзбектелеком» акционерлик компаниясининг уяли алоқа оператори Uzmobile филиали кечагина янги «ONLIME» тариф режасини эълон қилган эди. Энди эса у иккита тариф режасида ўзгаришлар амалга оширилиши ҳақида хабар берди.

ЎҚИНГ: Uzmobile иккита тариф режасида янада кўпроқ мегабайтлар беряпти

Хабарга кўра, жорий йилнинг 6 июль санасидан «Street Upgrade» ҳамда «Flash Upgrade» тариф режаларига ўзгартиришлар киритилади. Мобил интернетнинг фаол фойдаланувчилари учун ушбу тарифларга киритилган интернет-трафик ҳажми оширилади. Шунингдек, абонент лимитдан ташқари ишлатадиган трафик нархи ҳам ўзгартирилади.

Афсуски, UZTELECOM бу хабарида лимитлар қанчага оширилиши, шунингдек, лимитдан ташқари трафик нархининг қай томонга ва қанча ўзгариши ҳақида аниқ маълумот бермаган. Бу борадаги янгиликларни биз билан бирга кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Интернетдан фаол фойдаланасизми? «GAP yo‘q» тариф режаси!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!