Uzmobile иккита тариф режасида янада кўпроқ мегабайтлар беряпти

  •   DiMaX
  •  3670
  •  05.06.2020 16:35

Uzmobile иккита тариф режасида янада кўпроқ мегабайтлар беряпти

«Ўзбектелеком» акционерлик компаниясининг Uzmobile уяли алоқа оператори STREET ҳамда FLASH тариф режаларини янгилади. Энди улар мобил алоқа абонентлари учун янада қулайроқ бўлади, дейилади бу ҳақдаги UZTELECOM хабарида.

ЎҚИНГ: UzMobile ва mobiuz'нинг 20 мингдан 70 минггача бўлган тариф режалари билан танишинг

Энди «Сеҳрли комбинация»нинг саналарга боғланмаган STREET ва FLASH янги авлод тариф режалари UZTELECOM мобил алоқа абонентлари учун янада қулайроқ бўлади. Уларда аввалги абонент тўлови эвазига янада кўпроқ мегабайтлар тақдим этиляпти.

Хабарга кўра, янгиланишлар 2020 йил 5 июндан бошлаб, абонент тўлови ечилганидан ёки RESTART хизмати фаоллаштирилгандан сўнг кучга киради.

ЎҚИНГ: «БОЛАЖОН» тариф режаси: 200 дақиқа ва 200 SMS, 2000 мегабайт!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!