«Uzmobile» марказга айлантирилди ва раҳбари ўзгарди

«Uzmobile» марказга айлантирилди ва раҳбари ўзгарди

«Ўзбектелеком» АКнинг «Uzmobile» филиали марказга айлантирилди, унга раҳбар этиб Абдуғани Ғоибназаров тайинланди. Бу ҳақда Xabar.uz ёзмоқда.

«Ўзбектелеком» АКнинг янги ташкилий тузилмаси тасдиқланиши муносабати билан «Uzmobile» энди компаниянинг филиали эмас, маркази ҳисобланади. Ушбу «Uzmobile» мобиль тармоғининг эксплуатация маркази директори этиб Абдуғани Ғоибназаров тайинланган.

Ғоибназаров аввал ҳам «Uzmobile»ни 2015 йилга қадар бошқарган, ўша йили унинг ўрнига Шуҳрат Қодиров келган. 2017 йилда эса «Uzmobile» бошқарувига Владимир Кравченко келган. У айни пайтда тизимда қолганми йўқми, хабар қилинмаган.

«Uzmobile» — «Ўзбектелеком» АК таркибида «CDMA-450 EV-DO» ва «GSM» стандартларида мобиль алоқа хизматларини кўрсатиб келади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!