UzMobile ва mobiuz'нинг 20 мингдан 70 минг сўмгача бўлган тарифлари билан танишинг!

UzMobile ва mobiuz'нинг 20 мингдан 70 минг сўмгача бўлган тарифлари билан танишинг!

UzMobile ва mobiuz'нинг 20 мингдан 70 минг сўмгача бўлган ойлик тарифларини таққослашга қарор қилдик. Қиёсланг ва ўзингизга мосини танланг. Маълумотлар uztelecom.uz ва mobi.uz сайтларидан олинган ва 2021 йил 5 май санаси ҳолатига кўра кўрсатилган.

UzMobile'дан бошласак. «Миллий оператор» ушбу нарх тоифасида саккизта тариф режасини тақдим этмоқда.

«Units 4000» тарифида сизга 30 кунга 20 минг сўм эвазига 4000 «unit» тақдим қилинади, бунда 1 СМС, 1МБ ёки 1 дақиқа 1 «unit»га тенг. Масалан, бир ойда фақат интернетдан фойдалансангиз, 4000МБ трафик сарфлашингиз мумкин. Худди шундай, фақат СМС ёзсангиз, 4000 та СМС ёза оласиз ёки 2000МБ, 1000 дақиқа ва 1000 СМСдан фойдалана оласиз ва ҳ.к.
•Тарифга ўтиш коди: *777*3.
•Батафсил: uztelecom.uz.

«Units 8000» тарифида сизга 30 кунга 35 минг сўм эвазига 8000 «unit» тақдим қилинади, бунда 1 СМС, 1МБ ёки 1 дақиқа 1 «unit»га тенг.
•Тарифга ўтиш коди: *777*4.
•Батафсил: uztelecom.uz.

«Street» тарифида ойига 39,900 сўм эвазига барча йўналишдаги интернетга 6500 МБ, Ўзбекистон бўйлаб 750 дақиқа, тармоқ ичида 1500 дақиқа, Ўзбекистон бўйлаб 750 та СМСдан иборат пакет тақдим этилади.

•Тарифга ўтиш коди: *111*1*11*1#.
•Батафсил: uztelecom.uz.

«Units 11000» тарифида сизга 30 кунга 45 минг сўм эвазига 11000 «unit» тақдим қилинади, бунда 1 СМС, 1МБ ёки 1 дақиқа 1 «unit»га тенг.
•Тарифга ўтиш коди: *777*5.
•Батафсил: uztelecom.uz.

«Onlime» тарифида эса ойлик 49,900 сўм эвазига Ўзбекистон бўйлаб 1000 дақиқа, тармоқ ичида 2000 дақиқа, барча йўналишларга 10000 МБ ва Ўзбекистон бўйича 1000 СМС пакетига эга бўлиш мумкин.

•Тарифга ўтиш коди: *111*1*11*6#.
•Батафсил: uztelecom.uz.

«Units 14000» тарифида сизга 30 кунга 55 минг сўм эвазига 14000 «unit» тақдим қилинади, бунда 1 СМС, 1МБ ёки 1 дақиқа 1 «unit»га тенг.
•Тарифга ўтиш коди: *777*6.
•Батафсил: uztelecom.uz.

«Units 18000» тарифида сизга 30 кунга 65 минг сўм эвазига 18000 «unit» тақдим қилинади, бунда 1 СМС, 1МБ ёки 1 дақиқа 1 «unit»га тенг.
•Тарифга ўтиш коди: *777*7.
•Батафсил: uztelecom.uz.

«Flash» тарифида эса 69,900 сўм тўлаб 16,000 МБ, Ўзбекистон бўйлаб 1500 дақиқа, тармоқ ичида 2000 дақиқа ва 1500 СМС олиш мумкин.

•Тарифга ўтиш коди: *111*1*11*2#.
•Батафсил: uztelecom.uz.

******

Энди mobiuz тарифлари билан танишамиз.

«Mobi 20» тарифига ўтиб ойига 20 000 сўмга 2000 МБ, 500 дақиқа, 500 СМСга эга бўлинг.
•Тарифга ўтиш коди: *111*120#
•Батафсил: mobi.uz.

Мактаб ўқувчилари учун ҳамёнбоп «Мактаб»* тариф режаси мавжуд. Ўқувчилар ойига 20 минг сўм тўлаган ҳолда 3000МБ, 500 дақиқа ва 500 СМС олишлари мумкин.

«Mobi 25» тарифига ўтиб ойига 25 000 сўмга 3500 МБ, 750 дақиқа, 750 СМСга эга бўлинг.
•Тарифга ўтиш коди: *111*102#
•Батафсил: mobi.uz.

Компания, шунингдек, давлат хизматчилари учун «Фидокор+»* тариф режасини ҳам тақдим этмоқда. Шифокорлар, ИИБ, ФВВ ва Миллий гвардия ходимлари ўз ҳужжатларини кўрсатган ҳолда тарифга ўтишлари мумкин. Тариф режасида абонент ҳисобидан ойига 30 минг сўм ечилиб, 5000МБ, 3000 дақиқа ва 3000 СМС пакет берилади.
•Батафсил: mobi.uz.

Ўқитувчилар учун эса махсус «Ўқитувчи — 2»* тарифи ишлаб турибди. Ушбу тариф режасида 30 минг сўм эвазига 5000МБ, 2000 дақиқа ва 100 СМСга эга бўлиш мумкин.
•Батафсил: mobi.uz.

«Mobi 30+»га уланиб, ойига 30 минг сўм эвазига 5000 МБ, 1000 дақиқа ва 1000 СМСга эга бўлишади.
•Тарифга ўтиш коди: *111*128#.
•Батафсил: mobi.uz.

Кўп мулоқот қилувчилар эса «Mobi 40»қа уланиб, ойига 40 минг сўм эвазига 8000 МБ,
1200 дақиқа ва 1200 СМСга эга бўлишади.
•Ўтиш коди: *111*122#.
•Батафсил: mobi.uz.

Тармоқ ичида чексиз алоқа, Ўзбекистон бўйлаб 1500 дақиқа, 10000 МБ ва 1500 СМС ойлик 50,000 сўм абонент тўлови эвазига «Mobi 50» тарифида тақдим қилинади.
•Тарифга ўтиш коди: *111*129#.
•Батафсил: mobi.uz.

Агар талаб бўлсангиз, «Талаба+»* тариф режасига ўтиб ойига 50 минг сўм тўлаб барча йўналишларга 10,000МБ, 00:00 дан 08:00 гача яна 10,000МБ, 1000 дақиқа ва 1000 СМСга эга бўлишингиз мумкин.
•Батафсил: mobi.uz.

Сўнгги «Mobi 70» тарифида компания сизга тармоқ ичида чексиз овозли қўнғироқлар, Ўзбекистон бўйича 2500 дақиқа ва 2500 СМС, барча йўналишларга 20,000МБ тақдим қилади. Ойлик тўлов — 70,000 сўм.
•Тарифга ўтиш коди: *111*131#.
•Батафсил: mobi.uz.

*имтиёзли тарифлар

ЎҚИНГ: UzMobile'да оператор бўлиб ишлаш учун нима қилиш керак?