ЎзМУ дастурчилари “Эко-мониторинг” дастурини ишлаб чиқди

ЎзМУ дастурчилари “Эко-мониторинг” дастурини ишлаб чиқди

Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Математика институти дастурчилари томонидан ишлаб чиқилган “Эко-мониторинг” дастури Ўзбекистоннинг саноат ҳудудларида ишлаб чиқариш объектларидан атмосферага чиқариб ташланаётган заҳарли заррачаларни тарқалиш жараёнининг экологик ҳолатини мониторинг қилиш ва башоратлаш учун мўлжалланган. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлигига таяниб Uz24.uz хабар қилди.

Дастур янги қурилаётган саноат объектларини жойлаштиришнинг экологик мақбул вариантларини танлаш, график бошқарув интерфейсига эга, асосий параметрлар ҳамда об-ҳаво ва иқлимий омилларни киритиш учун ойна, ЭҲМда сонли ҳисоб-китоб ўтказиш учун ойна, ўтказилган ҳисоблаш экспериментларини график объектлар кўринишида визуаллаштириш учун ойна каби функционал имкониятларга эга.

Дастурий мажмуадан атмосферанинг экологик ҳолати ва атроф-муҳит муҳофазасини мониторинг қилиш ҳамда башоратлаш муаммолари билан шуғулланувчи ташкилотларнинг тадқиқотчи ва мутахассислари фойдаланишлари мумкин.

Ушбу дастур муаллифлари Равшанов Нормахмад, Шарипов Далер ва Ахмедов Дилшотга № ДГУ 03424 рақамли гувоҳнома берилди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!