UZONLINE абонентлари 31 октябрга қадар интернет сифати паст бўлиши ҳақида огоҳлантирилди

UZONLINE абонентлари 31 октябрга қадар интернет сифати паст бўлиши ҳақида огоҳлантирилди

UZONLINE интернет провайдери ўз абонентларини 2015 йилнинг 12 октябридан 31 октябрига қадар Интернет хизматлари тақдим этилиши сифатининг ёмонлашиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда расмий uzonline.uz сайтида хабар берилди.

“Ўзбектелеком” АК ҳамкорлари тармоғида ишлар олиб борилиши муносабати билан 2015 йил 12 октябрдан 31 октябрга қадар давр мобайнидаги Интернет хизматлари тақдим этилишининг сифати ёмонлашиши мумкин”, дейилади хабарда.

Провайдер мижозларидан вақтинчалик ноқулайлик учун ўз узрини сўради.