Uzonline «UNLIM» туркумида янги тарифларини жорий этди

  •   DiMaX
  •  24117
  •  25.02.2019 18:56

Uzonline «UNLIM» туркумида янги тарифларини жорий этди

«Ўзбектелеком» акционерлик компанияси 2019 йилнинг 25 февралидан жисмоний шахслар учун «UNLIM» серияси янги чекловсиз тариф режаларини тақдим этади. Бу ҳақда компания ўз расмий сайти орқали хабар берган.

ЎҚИНГ: «My Uztelecom» мобил иловасини юклаб олинг!

Uzonline фойдаланувчилари 1 мартдан бошлаб UNLIM 4, UNLIM 10 ва UNLIM 20 тариф режаларидан бирига ўта олишлари учун мазкур янги тарифлар айнан 25 февралдан фойдаланишга топширилмоқда.

Тарифлар номидаги рақамлар тақдим этиладиган хизматлар тезлиги: мос равишда 4, 10 ва 20 Мбит/с.ни кўрсатади. Чекланмаган трафик ва албатта, «-гача» қўшимчасисиз тақдим этилади.

UNLIM 4 тариф режаси ADSL/VDSL/ FTTx технологиялари бўйича тақдим этилиб, унинг абонент тўлови 99 000 сўмга тенг. FTTx/VDSL технологиялари бўйича амал қилувчи UNLIM 10 ва UNLIM 20 тарифлари учун эса тегишлича 149 000 ва 199 000 сўм ҳажмида абонент тўлови белгиланган.

Хабарга кўра, фақат технологик чекловлар мавжуд. Агар сиз хизматга ADSL технологияси бўйича уланган бўлсангиз, унда 4 Мб/с.дан ошмаган тезлик ва фақатгина мазкур сериядаги UNLIM 4 тариф режасига улана оласиз.

Агарда VDSL ёки FTTx технологиялари бўйича уланган бўлсангиз, унда UNLIM 10 ва UNLIM 20 тариф режаларига уланишнинг айни вақти. Мазкур тарифларнинг яна бир афзаллиги – TAS-IX тармоғидаги ресурсларга уланиш тезлиги 40 Мбит /с. ни ташкил этади.

Янги тариф режаларига «Ўзбектелеком» АК сотувлар офисларида уланиш мавжуд, абонентлар эса тариф режаларига шахсий кабинет орқали 2019 йил 25 февралдан ўтишлари мумкин.

Батафсил маълумотни эса мана бу ҳавола орқали олиш мумкин.

ЎҚИНГ: 1 мартдан телекоммуникация хизматлари нархлари ўзгармоқда!