УЗОҚ КУТИЛГАН ВИДЕО: Ниҳоят, Samsung қайишқоқ экранли буклама смартфонини намойиш этди!

  •   DiMaX
  •  2191
  •  08.11.2018 10:37

УЗОҚ КУТИЛГАН ВИДЕО: Ниҳоят, Samsung қайишқоқ экранли буклама смартфонини намойиш этди!

Жанубий кореялик техногигант кеча – 2018 йилнинг 7 ноябрида Samsung Developer Conference тадбирини ўтказди. Аслида бу – дастурчиларга мўлжалланган ва асосан дастурий таъминот маҳсулотларига бағишланган анжуман, аммо бу гал унинг асосий воқеаси букланувчи смартфоннинг намойиши бўлди.

ЎҚИНГ: Samsung буклама смартфонини антиқа сурат билан реклама қиляпти

Шуниси ҳам борки, Samsung бу гаджетининг тўлақонли тақдимотини ўтказмади. У кўрсатган қурилмани ҳали ҳақиқий смартфон деб ҳам бўлмайди, балки прототипи десак тўғрироқ бўлади. Гарчи шу пайтгача турли миш-мишларда Galaxy F ёки Galaxy X деб аталиб келаётган эса-да, ишлаб чиқарувчининг ўзи унинг ҳатто номини ҳам айтмади.

Мана, аввалига тадбирдан тайёрланган видеони томоша қиламиз:

Яна бир қизиқ жиҳати шундаки, Samsung’га бу қурилмани тайёрлашда... Google кўмаклашмоқда! Тўғри, у аппарат қисмига аралашмайди, аммо операцион тизим интерфейсини буклама экран имкониятларига мослаштириш устида ишламоқда.

Хулласи калом, Samsung’нинг ушбу тахлама смартфони кейинги йил тўлақонли тақдим этилади. Ўзи шундоғам у биринчи бўла олмади – аллақачон  улоқни таниқли бўлмаган бир хитойлик компания илиб кетган.

ЎҚИНГ: Илк буклама 5G-смартфон – FlexPai бугундан сотувга чиқди, лекин бу Samsung ҳам, Huawei ҳам эмас! (+«жонли» видеолар)

Кутилганидек, Samsung тахлама смартфонининг энг қизиқ қисми – букланувчи дисплейи бўлди. Ишлаб чиқарувчининг ўзи уни Infinity Flex деб атамоқда. Ушбу экран устида Samsung узоқ ва пухта ишлаган. Масалан, буклама экран устига махсус полимерли янгича ҳимоя қоплами ишлаб чиқилган – у бир вақтнинг ўзида ҳам қайишқоқ, ҳам мустаҳкам. Ҳатто дисплейни ёпиштирувчи елими ҳам янгича. Экраннинг ўзи эса нафақат эгилувчан ва мустаҳкам, балки шу билан бирга юпқа ҳам.

Аммо смартфон прототипининг ўзи анча қалин чиққан, эҳтимол, якуний версияда у юпқароқ бўлар. Шунингдек, дисплей ҳам суюқ кристалли одатий дисплейлардаги сингари ёрқин эмас. Ёйиқ ҳолатда унинг ўлчами диагоналига 7,3 дюймга тенг. Samsung вакилларининг сўзларига кўра, янги девайс экранига бир вақтнинг ўзида учтагача ишлаётган иловани чиқариш мумкин. Мазкур янги имкониятни Multi-Active Window деб аташган.

Смартфоннинг ташқи томонида яна битта қўшимча экран бор – у анъанавий смартфонларнинг оддий экранидек бўлиб, одатий функцияларга эга.

Samsung’нинг турли русумлардаги бошқа смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Samsung смартфонлари нархлари (2018 йил 7 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!