Узоқ кутилган Xiaomi Mi Mix 4 патент суратида: селфи-камерадан умидни узаверинг!

  •   DiMaX
  •  1957
  •  19.02.2020 11:41

Узоқ кутилган Xiaomi Mi Mix 4 патент суратида: селфи-камерадан умидни узаверинг!

«Хитойча Apple» узоқ кутилган Mi Mix 4 смартфонини Mi Mix 2020 номи остида чиқариши ҳақида ёзган эдик. Slashleaks ресурси эса унинг патент ҳужжатларидан олинган чизма-суратини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг энг кутилаётган флагманини ишлаётган ҳолида илк бор «жонли» кўрамиз!

Samsung компаниясининг Galaxy S20 Ultra флагмани орқа панелида улкан блокда камера модуллари ва фоточақноғи жойлашганини биламиз. Патентдаги суратга кўра, Xiaomi Mi Mix 2020 моделида ҳам шунга ўхшаш катта блок мавжуд, лекин у фақат камера учунгина ажратилган эмас.

Кўриб турганингиздек, тўртбурчак блокнинг юқори қисмида камеранинг иккита датчиги ҳамда ёруғлик-диодни фоточақноқ жойлашган. Уларнинг остида бўлса кичкина қўшимча экран ўрин олган – унда сана, вақт ва билдиришномалар акс этади:

Яна бир жиҳати – Mi Mix 2020 (ёки Mi Mix 4) экрани буткул ромсиз бўлиб, унда кемтик ёки тирқиш ҳам кўзга ташланмайди. Чунки смартфонда олд камеранинг ўзи йўқ – селфи учун ҳам асосий камера қўлланади; фойдаланувчи суратга олаётганида ўз тасвирини митти дисплейда кўриб туради.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Xiaomi мазкур инновацион флагманини жорий йилнинг августида тақдим этмоқчи.

ЎҚИНГ: Ҳали тақдим этилмаган Xiaomi Mi Mix 4 аллақачон сотувга чиқди – нархлари инсоф доирасида!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.