UZTELECOM чегараларни Канададан Африкагача, Багам оролларидан Шри-Ланкагача кенгайтирди!

  •   DiMaX
  •  650
  •  05.03.2021 10:41

UZTELECOM чегараларни Канададан Африкагача, Багам оролларидан Шри-Ланкагача кенгайтирди!

«Ўзбектелеком» акционерлик жамияти яқинда ўзининг Uzmobile уяли алоқа оператори абонентлари учун иккита хушхабар чиқарган эди. Энди эса у халқаро роуминг чегаралари кенгайтирилганини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Бу оператор хизматларига энди ID-карта ёрдамида ҳам улана оласиз!

UZTELECOM расмий сайтидаги хабарга кўра, 2021 йил 1 мартдан бошлаб GSM стандартидаги мобил алоқа абонентлари учун халқаро автоматик роуминг хизматлари географияси янада кенгайган. Энди улар учун Freedom Mobile (Канада), Moov Africa Togo SA (Того), Be Aliv Limited (Багам ороллари) ва Mobitel Pvt ltd. (Шри-Ланка) операторлари тармоқларида халқаро автоматик роуминг хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилди.

«Ўзбектелеком» халқаро роуминг хизматларини тақдим этадиган мамлакатлар рўйхати, роуминг хизмати тарифлари ва уланиш тартиби билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком»дан иккита хушхабар: энг фойдали мобил тарифга уланиш ва Wi-Fi роутер бепул!

UZTELECOM, шунингдек, халқаро роуминг хизматлари нархлари 2020 йил октябрь ойида пасайтирилганини ҳам эслатиб ўтган. Бу борада батафсил маълумотни мазкур ҳавола орқали олиш мумкин.

Дарвоқе, хорижга чиқишга «тақиқ» бор-йўқлигини Telegram-бот орқали текшириш усулини мана бу хабаримизда кўрсатиб ўтганмиз.

ЎҚИНГ: Сайёҳлар учун муҳим интерфаол харита: қаерларга бориш ёки қаерлардан келишда виза керак?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!